O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти

09.04.2024, 19:51

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти

O‘zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли, “Дурдона жавоҳирлари” оилавий корхонаси раҳбари Гавҳар Эгамова “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ишсиз хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этди.

Дастлаб 1 нафар аёл билан иш бошлаган тадбиркор бугунги кунда ўз фаолиятини кенгайтириб 30 нафарга яқин хотин-қизларни доимий ва мавсумий иш билан таъминлади. Тадбиркор “Янги обод” МФЙ маъсуллари билан биргаликда 500 нафар ишсиз, уйда ўтирган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг малакасини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиб келмоқда. 

Шунингдек, тадбир давомида O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партия “Аёллар қаноти” лойиҳалари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди ҳамда тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига кўмаклашишда “Бунёдкор аёллар” лойиҳасининг  аҳамияти катта эканлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    942
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+