Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган

31.03.2024, 10:50

Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган

O`zLiDeP Зомин тумани бўлими ташаббуси билан “Аёл-юксак маънавият соҳибаси” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Маълумки, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш  йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” йўналиши 25-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш борасидаги мақсад ва вазифалар ҳам белгилаб берилган.

«Соғлом оила — соғлом жамият» шиори остида оилалар фаровонлиги ва барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, масъулиятли ота-оналик ғоясини сингдириш, низоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш  борасидаги вазифалар шулар жумласидан.

Зоминда депутатлар, партия фаоллари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ушбу вазифаларни туманда амалга оширишда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, хотин-қизларни ён-атрофимизда юз бераётган турли бузғунчи ёт ғоялардан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ишлаш ва бошқа мақсадларда чет элга чиқиб кетаётган хотин-қизлар билан  мақсадли учрашувлар олиб бориш, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Бахтиёр Жонтурсунов,

O`zLiDeP Зомин туман бўлими аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    168
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+