Депутат тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

18.04.2024, 10:21

Депутат тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчилар билан тизимли иш олиб бориш бўйича ўз ечимини кутаётган муаммоларни ижобий ҳал қилиш мақсадида қатор учрашувларни амалга оширяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Нодир Абдувалиев Ўрта Чирчиқ туманидаги “Галаботир” МФЙ аҳоли вакиллари, шу ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Хусусан, 70 ўринга мўлжалланган 25-сонли хусусий уй боғчаси мутасаддилари, “Аслбек Асл” хусусий Стоматология клиникаси раҳбар ва ходимлари, Нурафшон шаҳридаги “NURAFSHON MODERN HOUSE” турар-жой мажмуасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва қурувчи муҳандислар билан учрашди.

Аҳолини қийнаётган муаммоларни тизимли бартараф этишда кўмаклашиш, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрган депутат ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда долзарб муаммоли жиҳатларини ҳам ўрганди.

Аҳолининг турли қатламлари вакиллари билан ўтказилган учрашувларда хусусий мулк ва уни тасарруф этиш, уй-жой билан таъминланиш, уй-жой хариди ва ипотека кредитлари нархларини янада мақбуллаштириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга доир 10 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    104
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+