Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?

01.05.2024, 09:30

Депутат билан учрашув: маҳалла еттилиги қандай ишлаяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Сардорбек  Ғиёсов  Тўрақўрғон туманининг "Хўжанд"," Исфаҳон", "Шохидон" маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари билан учрашди.

Дастлаб халқ вакили мамлмкатимизда маҳалла тизимини такомиллпштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бундан кўзда тутилган мақсад ҳақида сўз юритди. Бугун жорий этилган маҳалла еттилиги қандай ишлаётгани, унинг дастлабки самаралари билан қизиқди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, қабул қилинаётган янги қонунлар, фармон ва қарорларга ҳам тўхталди. Жумладан, жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини изоҳлаб берди. Унда истеъмолчиларни ёқилғи энергетика маҳсулотлари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш кўзда тутилганини таъкидлади. Шунинг учун аҳолига электр энергияси, табиий газ ва сувдан оқилона фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймасликни кенг тарғиб қилиш зарурлигини билдирди.

Давра сухбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, айрим муаммолар юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар. Депутат бу саволларга, билдирилган таклиф-мулоҳазаларга муносабат билдирди. Муаммоларни тегишли идора ва ташкилотларга етказиш ва уларнинг ижросини ўз назоратига олишини маълум қилди.

  • Кўрилди
    193
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+