Партиявий фаолият самарадорлигини оширишда янгича ёндашув зарур

14.03.2024, 18:36

Партиявий фаолият самарадорлигини оширишда  янгича ёндашув зарур

Бугун юртимизда инсон қадри юксалган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида олиб борилаётган туб ислоҳотлар сиёсий партиялардан фақат ўз сайловолди дастуридаги вазифаларни рўёбга чиқарибгина қолмасдан, жамият олдида турган муаммолар ечимини ҳал этиш, ўз фаолиятига алоҳида янгича нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилмоқда.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев ва масъул ходимлар, туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, БПТ раислари ва фаоллар иштирок этган тадбирда бугун, жамиятимизда инсон қадри юксалиб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида партиявий фаолият самарадорлигини ошириш борасида янгича ёндашув зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққан O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев бошланғич партия ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, партия сафларига қабул қилинаётган аъзоларнинг сифат таркиби билан ишлаш тизими, партия фаолиятини тарғиб этишнинг янгича усуллари, аҳоли орасидаги нуфузини юксалтиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар хусусида тўхталди.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш ва уларга партия ғоя ва мақсадларини амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келаётган, ўз мустаҳкам сиёсий позициясига эга бўлган, дунёқараши кенг, пухта сиёсий билимли кадрларни сайлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти, онги ва дунёқарашида юз бераётган ижобий ўзгаришлар партия маҳаллий Кенгашлари мутасаддилари, партиядан сайланган 221 нафар ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари  ҳамда 1014 та БПТдаги аъзолардан ҳам катта фаоллик талаб қилишини  алоҳида уқтирди.

Партия лойиҳалари доирасида амалга оширилган турли тадбирларда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилишига эришилаётганини алоҳида қайд этди.

Бунда айниқса, жойларда ўтказилаётган “Депутат ва аҳоли учрашуви”, “Депутат ва ёшлар учрашуви” тадбирларининг ўзига хос ўрни борлигини эътироф этди.

Хусусан, биргина 2024 йилнинг ўтган икки ойи мобайнида Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари, Оҳангарон, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Қибрай туманларида ўтказилган очиқ мулоқот учрашувларида 10 дан ортиқ тадбиркорлар, ўз-ўзини иш билан банд қилган фуқаролар, 50 га яқин аҳолининг эҳтиёжманд қисми вакилларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилгани, 25 нафар хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга йўналтирилгани, 30 дан ортиғига тавсиявий характердаги ҳуқуқий маслаҳат ва кўрсатмалар берилгани ҳақидаги маълумот билан ўртоқлашди.

Йиғилиш сўнгида, унда атрофлича муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    203
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+