Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди

04.04.2024, 11:08

Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги О`zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг қурилиш коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг 2023 йил якунлари ва жорий йилда Вилоятда бюджет ҳисобидан амалга оширилаётган қурилишлар ва йўллар сифати юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.   

Ҳисоботда таъкидланишича, ўтган йилда дастурлар доирасида 2,5 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 1 536 та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилган. “Янги Ўзбекистон” массивларида қурилаётган 1 904 хонадонли 67 та кўп қаватли уйлардан 36 таси, шундан 3 таси 2024 йилда фойдаланишга топширилди. Муҳандислик коммуникация ва йўл инфратузилмаси бўйича 62 та объектда 352 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб,  389 км ичимлик суви тармоғи тортилган, 36 та сув иншооти қурилган, 22 км ички йўллар таъмирланиб, 7 та кўприклар реконструкция қилинган.

  Вилоятда 22 минг 35 км, шундан 3 487 км умумфойдаланув, 18 548 км ички йўллар, 1 285 дона кўприк мавжуд бўлиб, 4 642 км йўллар ва 80 та кўприклар таъмирга муҳтож. Ўтган йили 2 436 км йўллар таъмирланиб, 23 та кўприклар тикланди. Шунингдек, оғир ҳудудлардаги 305 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди. Халқаро ва давлат аҳамиятидаги 106 км автомобил йўл бўйларида яшил белбоғ ташкил этиш учун 276,1 минг дона кўчатлар  экилди.

Йиғилишда сўзга чиққан депутатлар фуқаронинг узлуксиз иш ҳақи камлиги ёки йўқлиги, кредит тарихи ижобий эмаслиги туфайли банклар томонидан кредит ажратилмаётганлиги, уй-жой нархининг баландлиги боис  субсидия олганларнинг тўлай олмаслик хавфи мавжудлиги, вилоятнинг чекка ҳудудларидаги йўллар таъмирталаблиги, йўлсозлар аксарият ҳолатда йўлларни ямаш билан шуғулланаётганлиги,  автомобиль йўлларидаги уйдим-чуқурлар транспорт ҳодисалари содир бўлишига сабабчи бўлаётганлигини танқид қилишди.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан соҳага оид кўплаб муаммолар ўртага ташланиб, амалий таклиф ва эътирозлар билдириб ўтилди. Билдирилган фикр - мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда жорий йилда вилоятда қурилишлар ва йўллар сифатини янада ошириш юзасидан  амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    170
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+