“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда

08.04.2024, 17:00

“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда

Косон туманидаги “Бунёдкор текстиль” МЧЖ бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот - сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят ва Косон туман кенгашлари масъул ходимлари, партия фаоллари, депутатлар иштирок этган йиғилишда қуйи бўғиннинг ўтган даврдаги ҳисоботи тингланди.  Унда таъкидланишича, БПТ аъзолари ҳисобот даврида аҳоли ўртасида партиянинг дастурий мақсадларини кенг кўламда тарғиб қилишди. Олиб борилган тушунтириш-тарғибот ишлари самараси ўлароқ  хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида тадбиркорлик кенг ривожланиб, ўттиздан ортиқ маслакдошимиз ўз бизнесини йўлга қўйди.

Жамиятда 450 нафар киши меҳнат қилади. Ҳар йили 12 минг гектар жойга чигит экиб, пахта етиштиришади. Чигит қайта ишлаб, чорва озуқаси ва ёғ ишлаб чиқарадиган цехлар фаолият олиб бормоқда. Пахта толаси қайта ишланиб, элликдан ортиқ турдаги эркаклар, хотин-қизлар ва болалар кийимлари тайёрланиб, хорижга экспорт қилинмоқда. Ўтган давр мобайнида корхонада партия аъзолари сони 15 нафардан 27 нафарга кўпайди.  БПТнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. 

 Йиғилишда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров  сўзга чиқиб,  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастуридан ўрин олган устувор вазифаларни  ижросини таъминлаш,  БПТ фаолиятини жонлантириш, хотин-қизлар  ва ёшларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасидаги инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш борасида амалий ишларни янада кучайтириш юзасидан таклифлар билдирди.

Таъкидлаш керакки, мазкур бошланғич ташкилот фаолияти  самарали ташкил этилаётганлиги боис туман партия кенгашининг амалий ишлари салмоғи кун сайин ортиб бораётир. Бу эса партиянинг жамиятда таъсир кучи, обрў-эътибори ошиб, дастурий мақсадлари рўёбга чиқариш борасидаги ишларни  талаблар даражасида ташкил этишда муҳим аҳамият касб этаётир. Йиғилиш сўнгида  БПТнинг жорий йилдаги фаолиятини янада жонлантириш,   аъзоларни партиявий топшириқлар билан қамраб олиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Улуғбек БОЙМУРОДОВ,

O’zLiDeP Косон туман кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+