217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди

05.04.2024, 12:55

217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди

Ғиждувон туманидаги кўп тармоқли, Олий Мажлис Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Очилов раҳбарлик қилиб келаётган “Парвоз Хумо равнақ транс” МЧЖ ҳузурида бундан салкам 5 йил олдин атиги 11 нафар маслакдошлар билан ўз фаолиятини бошлаган O‘zLiDeP таянч бўғини ҳисобида бугунги кунда 217 нафар партия аъзоси фаолият олиб бормоқда.

Ушбу корхонанинг кейинги йиллардаги ишлаб чиқариш ютуқларида нафақат аҳил меҳнат жамоасининг, балки бу ердаги партия аъзоларининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор.

Дарҳақиқат, 2018 йилдан бошлаб тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхона мамлакатимиздаги пешқадам турдош субъектлардан бири сифатида кейинги пайтда Россия, Польша, Эрон, Туркия, Хитой сингари давлатларга ўз маҳсулотларини жўнатиб, экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаб келмоқда. Корхонада мингдан ортиқ ишчи-хизматчилар ва муҳандис техник-ходимлар бандлиги таъминланган бўлиб, биргина ўтган 2023 йилги иш натижаларига биноан, умумий миқдори 85 млн АҚШ долларига тенг тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ушбу миқдорнинг 56 АҚШ долларлик маҳсулотлари юқорига тилга олиб ўтилган хориж мамлакатларига жўнатилган. Эътиборлиси, ҳар йили корхонада 9400 тоннадан зиёд сифатли ип-калава ишлаб чиқарилаётганлиги кейинги иш босқичлари бардавомлигини таъминламоқда.

“Парвоз хумо равнақ транс” МЧЖнинг O‘zLiDeP таянч бўғинида ўтказилган навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида мазкур корхонадаги ишлаб чиқариш ютуқлари, бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифалар бежиз тилга олиб ўтилгани йўқ. Негаки, фаол партия аъзолари, жумладан, йигирув цехи ишчилари Дилфуза Мардонова, Гулрух Темирова, бўёқ цехи оператори Зайниддин Деҳқонов, ушбу цех ишчиси Комилжон Ҳожиев, шунингдек, сув таъминоти бўйича масъул Бақо Рашидов ва бошқаларнинг ҳам корхона меҳнат муваффақиятларига қўшган ҳиссаси кам эмас.

БПТ ҳисобот-сайлов йиғилишида кун тартибидаги барча масалалар, хусусан, “Ўзбекистон-2030” стратегияси ҳамда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” га оид давлат дастуридан келиб чиқадиган партия қуйи бўғини олдида турган вазифалар юзасидан атрофлича фикр юритилиб, БПТнинг ҳисобот давридаги фаолияти ижобий баҳоланди. Қуйи бўғиннинг 2024 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Таянч бўғин етакчилигига эса партия фаоли Наргиза Атауллаева сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+