Махтумқули – ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги рамзи

04.04.2024, 11:13

Махтумқули – ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги рамзи

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиали ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгаши, партия Нурафшон шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида буюк туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули таваллудининг 300 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.

“Махтумқули – ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги рамзи” мавзусидаги тадбирда Республика Туркман миллий-маданий маркази, Туркман миллий-маданий маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари вилоят ҳудудий бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлми, вилоятдаги 10 дан ортиқ миллий-маданий марказлар, партия фаоллари, вилоятда ўз обрўсига эга нуроний ва фахрийлар иштирок этишди.

 Тадбирда сўзга чиққанлар асрлар мобайнида ягона тарихий-маданий маконда яшаб келган ўзбек ва туркман халқларини умумий диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналар ўзаро боғлаб туриши ҳақида фикр юритишди.

Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва  ишончи Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларининг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнаётганини алоҳида таъкидлашди.

Ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда Махтумқули маънавий меросининг тутган ўрни беқиёс эканига эътибор қаратишди.

Бугунги кунда қардош мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларига, ўзаро яқин савдо-иқтисодий ва  гуманитар ҳамкорликка асосланганини эътироф этишди.

Улуғ инсонларнинг пок номи ва хотираси ҳам кишиларни улуғ ва хайрли ишлар атрофида жипслаштиради.

Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ташкил этилган тадбир ҳам миллий қадриятларимизнинг амалий намунаси бўлган “Яшил макон” лойиҳасига уланиб кетди.

Унда иштирок этган партия вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутати Тўлқинжон Файзиев ҳамда филиал директори Нурбек Насруллаевлар мевали дарахт кўчатини биргаликда эзгу ниятлар билан ўтқазишиб “Дўстлик боғи”га асос солиб беришди.

Биргаликда барпо этилган “Дўстлик боғи”да 100 дан ортиқ турли мевали дарахат кўчатлари катта уюшқоқолик ва ҳамжиҳатликда ўтқазилди.

Бугунги тадбир ва барпо этилган боғ нафақат, қардош туркман халқи балким, жонажон Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари билан миллатлараро дўстлик муҳитини янада мустаҳкамланаётганининг рамзи бўлиб қолади.  

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+