Навоийлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
02.05.2024, 16:26
Хабарингиз бор, бир неча йиллардан буён ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти” томонидан “Ишбилармон-аёл” кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Танловнинг бу йилги босқичи олдингиларидан тубдан фарқ қилиб, маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилаяпти. Бу ўз навбатида маҳаллаларда янгидан янги тадбиркорлар кашф этилиб, партия аъзолигига ҳам қабул қилиняпти, ҳаммаслакларимиз сафлари янада кенгайишига хизмат қилмоқда.
Навоий шаҳрининг Зарафшон, Зиёкор, Янгиариқ, Лочин маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркор опа-сингиллар иштирокида танловнинг маҳалладаги саралаш босқичи ўтказилди. Дастлаб, тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди ва танлов низомига асосан ташкилий қумита аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Танлов ғолибларига партиянинг қимматбаҳо совғалар топширилди ва танловнинг шаҳар босқичига йўлланма берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат маҳалла еттилиги фаолиятини танқидий ўрганди
16.05.2024, 12:39
-
Оила - муқаддас ва улуғ даргоҳ
16.05.2024, 12:37
-
Депутат эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди
16.05.2024, 12:32
-
Мономарказ — касбга тайёрлашнинг самарали йўли
16.05.2024, 12:21
-
Ипак қурти боқсангиз меҳнат стажига эга бўласиз ва нафақа олишингиз мумкин
16.05.2024, 12:10
Фикрингизни қолдиринг