O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
29.03.2024, 22:27
Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Кенгайтирилган йиғилишда партиянинг ушбу ҳудудий ташкилоти ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг 2024 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби таҳлил қилинди ҳамда навбатдаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда шунингдек, ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Маҳаллалар уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Алиев Ғофур Қувватович ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди.
Йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди.
Мажлис ниҳоясида O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгашининг 2024 йил давомида амалга ошириши лозим бўлган устивор вазифалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди
28.04.2024, 12:55
-
Асаларичиликни пахтаободликлардан ўрганинг!
28.04.2024, 12:51
-
Депутат риштонлик сайловчиларнинг муаммолари билан қизиқди
28.04.2024, 12:48
-
Депутат фуқароларга ёқилғи-энергетика соҳасидаги ислоҳотларни тушунтирди
28.04.2024, 12:46
-
Жондорлик тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда
28.04.2024, 12:45
Фикрингизни қолдиринг