Депутат маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

09.04.2024, 19:35

Депутат маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Халқимиз асрлар давомида буюк диний қадрият, меҳр-оқибат, маънавий покланиш, саховат ва меҳр-оқибат рамзи сифатида эъзозлаб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказяпдилар.

Айниқса, раҳмат ва мағфират нурларига тўла ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.

Саховатли  беғараз, ҳайрли ишларни  қиладиган Ватандошларимиз кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Улар инсонлар дардига малҳам бўлиб, бир сўз билан айтганда, савобли ишларни қилмоқдалар.

Жумладан, партиянинг Кармана туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, йирик тадбиркор Ю.Муродов туманнинг “Янгиариқ”, “Арғун”, “Зарафшон” “Талқоқ” маҳалларида истиқомат қилувчи ногиронлиги мавжуд бўлган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 100та хонадонга муборак рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами муносабати билан  ўз ҳисобидан ун ва мой маҳсулотлари тарқатди.

  • Кўрилди
    177
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+