МТТ муаммоларига ечим изланди

07.03.2024, 10:29

МТТ муаммоларига ечим изланди

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати И.Шодиевнинг ташаббуси билан O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Инсон ижтимоий хизматлар маркази масъуллари ҳамда ота-оналардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, Навоий шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида ҳудуддаги 16-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида сиғими 90 нафар бўлган мазкур муассасада бугунги кунда 110 нафардан ортиқ имконияти чекланган тарбияланувчи тарбияланаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. 

Жумладан, тарбияланувчиларнинг боғча ҳудудида бўлиш вақтини 10,5 соатликдан 12 соатлик иш вақтига ўтказиш, уларни ўз бағридан узоқдаги мактаб- интернатларга юбориш истаги йўқлигини инобатга олиб, мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида қўшимча бино қуриш, алоҳида таълимга эҳтиёжи мавжуд бўлган болалар учун ўқув синфларини очиш ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этиш, тарбияланувчиларнинг чайнаш, ютиш рефлекси ички органлар тизими заиф ривожланганлиги сабабли овқат ҳазм қилишда қийинчиликлар туғдиришини ҳисобга олиб, қаттиқ турдаги овқатларни таомномадан чиқариш ҳамда индивидул таомнома жорий этиш масалалари муҳокама этилди. 

Мавжуд муаммолар Навоий шаҳар ҳокими Д.Эргашевнинг назоратига олиниб, шаҳар ҳудудида жисмоний ва психик имконияти чекланган, махсус шароитларда таълим-тарбия олишга муҳтож болаларнинг мавжуд контингентини биргаликда ўрганиб чиққан ҳолда улар учун ҳар томонлама мос бўлган қулай шарт-шароитлар яратиш хусусида келишиб олинди.

  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+