Оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди

13.03.2024, 22:02

Оилавий поликлиникалар фаолияти ўрганилди

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Рахмонова туман марказида жойлашган “Бунёдкор” маҳалласи ҳудудидаги Оилавий шифокорлик поликлиникасида оналик ва болаликни муҳофазаси билан қамров ҳолати ҳамда яратиб берилган шарт-шароитларни ўрганди.

Ўрганишлар давомида аниқлаган ҳолатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилиб, кўрикка келган беморлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди, уларга соғлом овқатланиш рационига амал қилиш юзасидан тушунчалар берилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу жараёнларда асосий эътибор аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини ошириш, касалликларни илк даврида аниқлаш ва даволаш чораларини кўришга қаратилган.

Бундан ташқари бу каби истиқболли тадбирларнинг амалий самараси натижасида шу куннинг ўзида иштирокчилар партиянинг дастурий мақсад ва режалари, айниқса ушбу сиёсий тузилманинг аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш билан боғлиқ устувор вазифалари тўғрисида яқиндан маълумотга эга бўлишдилар.

  • Кўрилди
    181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+