950 нафардан ортиқ партия аъзоси бўлган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

27.03.2024, 12:32

950 нафардан ортиқ партия аъзоси бўлган қуйи бўғин фаолияти сарҳисоб қилинди

Айни кунларда O`zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши таркибидаги қуйи бўғинларда ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳудудларда бўлиб ўтаётган қуйи бўғинлардаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳолининг барча қатламлари орасида кенг тарғибот қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, айнан партия ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи бу сиёсий жараёнда, амалга оширилган тарғибот тадбирлари ва уларнинг самараси сарҳисоб қилиниб, йўл қўйган хатолардан керакли хулосалар чиқарилади ҳамда келгуси йилда амалга ошириш зарур бўлган иш режалари белгилаб олинади.

1267 нафар ходим фаолият юритиб келаётган “НКМК Жамғармаси” ДМ тасарруфидаги Тиббий-санитария бўлимидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Туқсанов раҳбарлик қилаётган ушбу ташкилот қошидаги қуйи бўғинда  958 нафар партия фаоллари бирлашган. Ҳисобот-сайлов йиғилишда қуйи бўғин етакчиси И.Аҳтамов партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳамда партиянинг тарғиботига қаратилган 50 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилганига урғу бериб ўтди. Шунингдек,  аҳоли мурожаатларини ўрганиш, партиянинг шаҳар бўлими ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари орқали тегишли ташкилотларга йўналтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб. 

Тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилиши натижасида ўтган йил давомида партия аъзолар сони 109 нафар оширишга эришилди. Ҳисобот давомида фаоллар томонидан кўпчиликни қийнаётган турли ижтимоий муаммоларни, аҳоли томонидан тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилишда БПТ фаоллари ҳамда Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати А.Туксанов жонбозлик кўрсатаётгани алоҳида такидлаб ўтилди.

Жамоа томонидан етакчининг ҳисоботи қониқарли деб топилди ва И.Аҳтамов БПТга якдиллик билан қайта раис этиб сайланди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ қуйи бўғин аъзоларига партиявий тадбирларда ҳамда аъзолар сонини оширишда фаол иштироки учун эсталик совғалар топширилди.

А.Узоқов

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши мудири бўлим

  • Кўрилди
    200
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+