Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

25.04.2024, 09:13

Касбида аҳоли даромадларини ошириш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова, партиянинг Қашқадарё вилояти Кенгаши депутатлари Касби туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳолининг томорқаларидан самарали фойдалаётганликлари борасидаги ҳолатлар билан яқиндан танишди ва мулоқотлар қилди.

“Хўжақарлиқ” МФЙ ҳудудидаги Малоҳат Эшмуродова, Ҳамза Абдирахмонов ва “Мустақиллик” маҳалласидаги Абдиғани Бобоқуловларлар хонадонида бўлганида, томорқа сердаромад манбага айланаётганлиги, биргина шолғом ҳосилидан 6 сотих ер майдонидан йилига 10-15 миллионлаб даромад олишаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Хўжақарлиқ ва Мустақиллик маҳаллаларида фаолият кўрсатаётган маҳалла еттилиги ҳамда фаоллари билан учрашиб, қонунчиликдаги ўзгаришлар ва аҳолининг қизиқтираётган масалалари ҳамда маҳалла еттилиги  томонидан амалга оширилиши долзарб бўлган вазифалар юзасидан гаплашиб олинди.

Касби тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари билан ўтказилган мулоқотда қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, “Яшил энергия, “Яшил макон” тамойиллари  хусусида сўз юритилиб, уларнинг таклифлари ёзиб олинди.

Аҳоли билан маҳаллаларда бўлиб ўтган учрашувларда тадбиркорлик учун шароитлар муҳайё эканлиги, муносиб турмуш кечиришини таъминлаш ва даражасини яхшилашда қонучиликда қабул қилинаётган ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

  • Кўрилди
    153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+