O'zLiDeP қуйи бўғини ташаббуси билан 102 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

01.03.2024, 21:54

O'zLiDeP қуйи бўғини ташаббуси билан 102 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

O'zLiDeP Фарғона шахар Кенгаши томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Фарғона нефьтни қайта ишлаш заводи”  бошланғич партия ташкилотида тиббий кўрик ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган тиббий кўрик жараёнида ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, 102 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди.

Тиббий кўрик доирасида мутахассислар томонидан УЗИ ва ЭГГ тиббий жихозлари ёрдамида текширувлар ўтказилиб, зарур тиббий маслахатлар берилди.

Шунингдек, Вилоят ОИТСга  қарши курашиш маркази мутахассислари  томонидан аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, турли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича тушунтиришлар олиб борилиб, флаерлар тарқатилди.

Тадбирда партия томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Бундай кўриклар мунтазам ташкил этилса, халқимиз орасида учраётган турли онкологик ва юқумли касалликларнинг эрта аниқланишига ва олди олинишига хизмат қилади.

Тиббий кўрик якунида "Соғлом авлод учун"  халқаро хайрия фонди Фарғона вилояти филиали томонидан 11 млн. 750 минг сўмлик дори дармонлар ва кўзойнаклар хотин-қизларга бепул тарқатилди.

  • Кўрилди
    214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+