Тажрибали тадбиркор ёшларга мотивация берди

24.02.2024, 12:23

Тажрибали тадбиркор ёшларга мотивация берди

Қўқон университетида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Ёшларни тадбиркорлик кўникмалари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида ташкил этилган тадбирда ёш муваффақиятга эришган тадбиркор «Садаф Сут СМОНС» корхонаси раҳбари Саййидқосим Қорабоев, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ёшлар иштирок этди.

– Куни кеча “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди, – деди ЎзЛиДеП Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлим мудири Абдураҳмон Тоиров. – Унда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор мақсад-вазифалар ўз аксини топган. Ёш муваффақиятга эришган тадбиркор тажрибасини ёшлар орасида оммалаштириш мақсадида «Ёш муваффақиятли тадбиркор» лойиҳаси фаолиятини йўлга қўйдик. Бундан мақсад янги тадбиркорлик синфларини шакллантириш, тадбиркорликка қизиқаётган ва тадбиркорликка кириб келаётган ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиш, амалда ўз тажрибасига эга бўлган бизнес вакилларига ҳуқуқий кўмак беришдан иборат. Шунингдек, юртимизда тадбиркорларга тақдим этилаётган эркинликлар, имконият ва имтиёзлар ҳақида ёшларни хабардор қилиш мақсад қилинган.

Учрашувда сўзга чиққан тадбиркор Қорабоев Саййидқосим ўз фаолиятига тўхталиб ўтиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берди.

  • Кўрилди
    149
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+