Депутат маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди
21.04.2024, 12:33
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Хаджаева Ўзбекистон тумани “Туюл” МФЙ ҳамда 36-умумий ўрта таълим мактабида педагог ходимлар, ҳудудда истиқомад қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашди.
Учрашувда халқ вакили М. Хаджаева Қонунчилик палатаси ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун мазмун - моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапирди.
Ушбу қонун фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳамда уларда қурилган уй-жой, бошқа бино ва иншоот ёки кўчмас мулк обеъктларига нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши учун ҳуқуқий асослар яратилишига хизмат қилиши ҳақида тушунчалар берди.
Суҳбат давомида қонунчиликдаги янгиликлар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Яшил иқтисодиёт” масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарори юзасидан ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.
Учрашувда маҳалладаги “еттилик” фаолияти йўлга қўйилгани жойларда аҳоли муаммоларини самарали ҳал этиш имконини бераётгани, аҳоли билан ишлашнинг бундай тартиби давлат органлари ва аҳоли ўртасида ўзаро яқинликни ҳамда ишончли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқаётгани алоҳида қайд этилди.
Депутат аҳолига келгуси йили 36-умумий ўрта таълим мактабига 660 ўринли янги замонавий мактаб қурилишини ҳам айтиб ўтди. Шу билан биргаликда ҳудудларда, маҳаллаларда еттилик томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг хонадонларга ташриф буюриб, фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат ташаббуси: Қувасойлик 150 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
03.05.2024, 16:49
-
Карманалик ишбилармон хотин-қизлар сараланяпти
03.05.2024, 16:16
-
Ёшлар ўзаро беллашдилар
03.05.2024, 14:15
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади
03.05.2024, 09:32
-
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқади
02.05.2024, 16:33
Фикрингизни қолдиринг