Ёшларнинг муаммо ва таклифлари эътиборсиз қолмади

22.03.2024, 14:43

Ёшларнинг муаммо ва таклифлари эътиборсиз қолмади

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан «Парламентда ёшлар ўрни» лойиҳаси доирасида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.

Мазкур лойиҳанинг мақсад ва вазифаларига тўхталиб ўтиларкан, асосий мақсад ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши  жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш эканлиги таькидланди.

Тадбирда партиянинг “Ёш муваффақиятли тадбиркор”, “Ёшларнинг жамоатчилик назорати”, “Парламентда ёшлар ўрни” каби лойиҳалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Шунингдек тадбир иштирокчилари “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида илгари сурилган ғоялар ва унда белгиланган мақсад ва вазифалар, уни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва масъулияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

  • Кўрилди
    187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+