Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

20.04.2024, 08:28

Аҳолига қонунчиликдаги янгиликлар тушунтирилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Оқолтин туманида бўлишиб аҳоли билан учрашувлар ва мулоқотлар ҳамда Президентимизнинг “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштиришга оид тарғибот тадбирларини ўтказишди. Шунингдек, корхона ва муассасаларда, маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилояти Оқолтин  туманига ташриф буюрдилар.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, туман ҳокими Комилжон Эрназаров, партиянинг вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева, вилоят деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Рўзиқул Пиримқулов, туман Кенгаши депутатлари, тадбиркорлар ва аграр соҳа ходимлари иштирок этишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб, туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда йиғилишиб, тумандаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда ташриф давомидаги ўзаро ҳамкорлик чора-тадбирларини белгилаб олдилар.

Мулоқотлар чоғида туманда “Сайхунобод тажрибаси”ни оммалаштириш, аҳоли даромадини оширишда тадбиркорлик, томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш давомида туман аграр соҳа ходимлари ҳам ўзларини ўйлантираётган масалалар юзасидан халқ ноибларига тўғридан - тўғри мурожаат қилишди, барча саволларига батафсил жавоблар олиш имкониятига эга бўлдилар.

  • Кўрилди
    119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+