Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада!

09.04.2024, 20:05

Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада!

Бутун дунёда иқлим ўзгариши натижасида экологик вазиятни барқарорлаштириш зарурати пайдо бўлмоқда. Шунинг учун ҳам янги ўн йилликнинг асосий йўналишларидан бири бу атроф-муҳитни муҳофаза қилишдир.

Юртимизда ҳам атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимларни сақлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу хайрли ишга ЎзЛиДеП депутатлари ҳам ҳисса қўшишмоқда.

Хусусан, ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Алишер Рўзиев бошчилигида ҳудудий кенгаш жамоаси Термиз ҳамда Олтинсой туманида яшил макон яратиш лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда. Айни баҳор мавсуми бўлгани боис, туманлардаги кўча ёқалари, корхона ва ташкилот, муассасалари ҳамда дала четидаги ички ариқлар атрофларига манзарали дарахт кўчатларини экиш, ободонлаштириш ишлари авж паллага кирди. Жараёнда депутатлар ва партия вакиллари ҳам манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Олтинсой туманидаги “Қўш арча” маҳалласида 324 туп кўчат экилди. Шулардан 120 туп арча, 84 туп гилос, 40 туп олма, 60 туп олча ва 20 туп нок кўчатларини ташкил этади.

  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+