Жарқўрғонлик 325 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

13.04.2024, 22:27

Жарқўрғонлик 325 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

Жарқўрғон тумани 4-сектор ҳудудида 14 та маҳалла бор. Уларда 55 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ушбу ҳудуд аҳолиси учун бепул тиббий кўрик ташкил қилди.

Тумандаги “Ободгузар” маҳалласида жойлашган 4-сектор штаби биносида бўлиб ўтган кўрикда, катталар ва болалар фтизиатри, онкалог, кардиалог, уролог, хирург,  терапевт, стоматолог, психиатр, гастроэнтеролог, катталар ва болалар неврапатологи, дерматовенеролог, эндокринолог, гинеколог, окулист офталмолог, маммограф рентгенолог, педиатр, отолоринголог, травматолог, хирург каби мутахассис-шифокорлар фуқароларни кўрикдан ўтказишди. Аниқланган касалликлар бўйича зарур тавсиялар берилди. Шунингдек, кўчма маммография, рентгенфлюрография аппаратлари, лаборатория ва офтальмологик хизмат кўрсатувчи махсус машиналар ёрдамида ҳам тиббий хизмат кўрсатилди. 

—  Кўрикка келган 325 нафар фуқаронинг саломатлиги кўздан кечирилди, — дейди O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Гулбаҳор Тангирова. — Улар орасида ногиронлиги бўлган, дафтарларда рўйхатда турадиганлари ҳам бор. Фуқароларнинг 271 нафари амбулатор, 52 нафари туман даражасида, 2 нафари вилоят даражасида даволаниши учун йўналтирилди.

Тиббий кўрик жараёнида пост холецистик синдроми ташхиси қўйилган Н.Мамаюсуповага даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимига йўлланма берилди. Сурункали холицистит билан оғриган 2-гуруҳ ногирони Т.Хўжамқуловга ҳам вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун ордер асосида ётқизилиши тавсия қилинди.

Тиббий мобил бригадалар томонидан 2 нафар уйида ётиб қолган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрикдан ўтказилиб, мутахасислар томонидан тавсиялар берилди.

 

O‘zLiDeР Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+