Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамалари ёшлар ўртасида қизғин давом этаяпти

08.07.2022, 15:28

Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамалари ёшлар ўртасида қизғин давом этаяпти

O`zLiDeP Бекобод туман Кенгаши таркибидаги “Бўстон МФЙ” БПТда “Янгиланаётган Конституция, бу – бизларнинг Конституциямиз!” мавзусида очиқ муҳокама тадбири ўтказилди.

Унда O`zLiDeP Бекобод туман Кенгаши масъул ходимлари, “Бўстон” МФЙ фаоллари ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тадбирида сўз олган партия аъзоси, “Бўстон” МФЙ раиси Икром Рахматов Конституциявий Қонун лойиҳаси муҳокамаларида ёшларнинг ўрни борасида алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувидаги нутқи мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбарининг Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувдаги нутқида Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлмиш ўғил-қизларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйиш – долзарб масала сифатида кўрилганини таъкидлади.

Айни шу мақсад ижроси йўлида Конституциянинг 41-моддасига давлат истеъдодли ёшларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришини кафолатлаши нормаси киритилаётгани эътиборга молик эканини қайд этди.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар вакиллари ҳам такомиллаштирилаётган Конституцияда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, билим олиши ва қобилиятини намоён этиши учун барча шароитларни яратиш долзарб масала этиб белгиланаётганини олқишлашди.

Очиқ муҳокама сўнггида иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги саволларига батафсил жавоблар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O`zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+