Таълим даргоҳида байрам тадбири ўтказилди

16.08.2022, 10:05

Таълим даргоҳида байрам тадбири ўтказилди

Айни кунларда юртимизда мустақиллигимизнинг 31 йиллик тўйига кенг кўламда тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Андижон вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманлари, чекка қишлоқ жойларида байрамни юқори кўтаринки руҳда ўтказиш, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳам фикримиз исботидир.

Қолаверса, жойларда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида аҳоли билан кенг қамровли учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилиб, мазкур тадбирларда ўтган давр мобайнида босиб ўтган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташланиб, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширган ишларимиз, эришган ютуқларимиз, натижаларимиз холисона баҳоланиб, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг эътиборига етказиш асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан ҳам туманнинг чекка ҳудуди бўлган Хонака маҳалласидаги 60-умумий ўрта таълим мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида ташкил этилган тарғибот тадбирида партия фаоллари, маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар, мактаб педагогик жамоаси иштирок этди. Учрашув давомида O’zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди ҳамда умуммиллий байрамимиз бўлган бу қутлуғ сана ҳақида сўз юритилиб, ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимиз, амалга оширган ишларимиз холисона сарҳисоб қилинди, бугунги ютуқ ва марраларга, аввало, қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимиз алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фаолларининг ҳудудда мустақиллик байрамолди ишлари ва келгусидаги режалари юзасидан ҳам сўз юритилди.

Бу каби тадбирлар Асака туманининг барча жойларида кенг миқёсда ўтказилмоқда.

  • Кўрилди
    330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+