Чироқчида 158 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

11.10.2022, 11:23

Чироқчида 158 нафар хотин-қизлар бепул  тиббий кўрикдан  ўтказилди

O'zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши ҳамда вилоят кенгаши депутати Момосулув Бердиқулова ташкилотчилигида тумандаги “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ўртасида бепул тиббий-кўрик ташкил этилди.

Жамиятда соғлом турмуш тарзини  шакллантириш ва аёллар ўртасида тиббий саводхонлик ва тиббий маданиятни ошириш мақсадида кўп тармоқли марказий шифоатхонасида ўтказилган тадбирда Навоий, Кишмиштепа, Боғишамол, Чоштепа маҳаллаларида истиқомат қилаётган 158 нафар хотин-қизлар тиббий-кўрикдан ўтказилди.  

Давра суҳбатида туман экологиясининг бузилганлиги, ичимлик сувининг яроқсизлиги туфайли хотин-қизлар ва болаларда зоб, ўт, сурункали камқонлик, буйракда туз йиғилиши ҳамда жигар касалликлари кўпайиб бораётгани таъкидланиб, сифатли ичимлик суви истеъмол қилиш, жисмоний машқлар бажариш, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя этиш, тез-тез тиббий кўрикдан ўтиб туриш борасида тавсиялар берилди. Аниқланган касалликлар бўйича 7 нафар хотин-қизга вилоят шифохонасига йўлланма тақдим этилиб, 31 нафарига туман ҳудудида стационар даволаниш учун тавсиялар берилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+