Чекка ҳудудларга ҳам эътибор ортади

01.07.2023, 14:53

Чекка ҳудудларга ҳам эътибор ортади

– “Обод қишлоқ” дастури доирасида энг узоқ ҳудудлар ҳам обод этилди,  – деди O‘zLiDePдан президентликка номзоднинг Бухоро бўйича ишончли вакили Самойдин Ҳусенов вилоятнинг чекка маҳалласи ҳисобланган жонгелдиликлар билан учрашувида. – Ушбу маҳаллани ўзида 1 километрлик пиёдалар йўлаги қурилди. 30 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди ва электр тармоғи янгиланди. 24-мактаб биноси мукаммал таъмирланди. 14 км узунликда сув қувури тортилди, 3,9 км йўллар  асфальтланди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси реконструкция қилинди. Натижада ҳудуд қиёфасининг замонавий кўриниш касб этди. Номзодимизнинг дастурига кўра бу ишлар келгуси етти йилликда ҳам изчил давом эттирилади.

Парламент қуйи палатаси депутатлари Э. Асланова ва Н. Собиров ҳам Шавкат Мирзиёев ўз дастурида ва яқинда бухоролик сайловчилари билан учрашувида кўплаб хайрли таклифни илгари сурганини эътироф этишди.  Жумладан, “Бухорода аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича 2030 йилга қадар маҳаллаларда 50 та янги оилавий поликлиника ва шифокор пункти қурилади. 200 таси тўлиқ таъмирланади. Мураккаб операцияга муҳтож, туғма юрак нуқсони бор 1 000 дан ортиқ бола давлат ҳисобидан даволанади. Бу ишларга вилоят учун йилига 30 миллиард сўм маблағ ажратилади. Шунингдек, бу ерда халқаро халқ табобати маркази ва фармацевтика кластери ташкил этиш учун 50 миллион доллар инвестиция жалб қилинади.

Учрашув сўнгида ишончли вакил жонгелдилик сайловчиларни партия номзоди Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирди.

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+