Мустақиллик – кексалар нигоҳида

09.08.2023, 09:55

Мустақиллик – кексалар нигоҳида

OzLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Мустақиллик-кексалар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзолари, Партия фаоллари, кекса фаҳрийлар, нуроний отахон-онахонлар иштирок этган тадбирда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси, мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқлар, кексалар ва нуронийларга берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида сўз юритилди.

Давра суҳбатида сўз олган OzLiDeP Жиззах вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзоси Норқул Нушаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди.

Холбек АСАТОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва

депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+