Устувор вазифалар, аниқ мақсадлар белгилаб олинди

14.08.2023, 10:05

Устувор вазифалар, аниқ мақсадлар белгилаб олинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажакка пойдевор” мавзусида ташкил этилган тадбир ҳам истиқлол шодиёнасига бағишланди.

Унда O’zLiDeP Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари фаоллари, ҳудуддан сайланган депутатлар иштирок этишди.

Байрамона мулоқотни O’zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Равшан Фозилов очиб берди.Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ишлар, олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг натижалари ҳамда уларнинг бош мақсади инсон ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қиммати, эҳтиёж ва манфаатларига қаратилгани таъкидланди.

Шунингдек, келгуси 7 йилда мамлакатимизнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи “Ўзбекистон– 2030” стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва қатор таклифларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    538
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+