Қизилтепада “O'zLiDeP боғи” ташкил этилди

27.11.2023, 17:59

Қизилтепада “O'zLiDeP боғи” ташкил этилди

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб бориляпти. Ушбу жараёнда Партиянинг Навоий вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлари кўчат экиш ишларида фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, Қизилтепа туманидаги “Маликобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган йўл ёқасида 600 тупдан ортиқ қайроғоч дарахт кўчатлари экилиб, O'zLiDeP боғи яратилди.

Лойиҳаси доирасида мазкур туманда жорий йилги куз мавсумида жами 650 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Режани ўз вақтида, самарали бажарилиши таминлаш мақсадида партиямиздан сайланган маҳаллий Кенгаш депутатлари вафаолларидан иборат жамоатчилик назорати ўрнатилган. Улар барчани кўчат экиш жараёнларига фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшишга чорладилар.

  • Кўрилди
    337
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+