Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир

09.01.2024, 17:59

Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан партия ҳудудий кенгашлари томонидан учрашувлар ташкил қилиняпти.

Халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда аҳоли ўртасида миллий армиямиздан ғурур ва ифтихор туйғуларини янада ошириш мақсадида O'zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар, ҳарбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида ўтказилган учрашув давомида ёшларга миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида маълумотлар берилди.

Фазлиддин Ғайбуллаев,

O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+