Самарқанднинг мутасадди раҳбарлари ҳисобот берди

19.01.2024, 16:06

 Самарқанднинг мутасадди раҳбарлари ҳисобот берди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботга кўра, вилоятда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар томонидан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби жорий қилинган.

Бугунги кунда, “Тоза ҳудуд” ДУК 8 та туманлардаги филиаллари томонидан юридик ташкилотлар ва аҳолига қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.

Туман МФЙлар аҳолисига хизмат кўрсатаётган махсус мавжуд техникаларнинг 130 тасига GPS онлайн кузатиш ускуналари ўрнатилган ва ташкил этилган онлайн назорат маркази томонидан назорат қилиниб борилади.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ ҳисоботига кўра, 2023 йилда жами 347,3 млрд.сўм маблағлар эвазига  806,3 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда 167 дона иншоотлар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, натижада 85,9 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, 160 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланади.

Шунингдек, корхона томонидан 51,0 км сув тармоқлари тортилди,                 53 дона энергия тежамкор насослари алмаштирилди.

Вилоят аҳолисини ичимлик сув ва оқова тизимини янада яхшилаш мақсадида 2024 йилда бу ишларни давом эттириш учун 20 та янги иншооти, 5 та иншоотларини реконструкция ҳамда 247,5 км тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича таклифлар берилган.

Ичимлик сув тармоқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ҳамда тармоқдаги сув йўқотиш даражасини қисқартириш мақсадида 85 та насослар ҳамда 23,6 км сув тармоқларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга ошириш режага киритилган.

Ушбу ишлар натижасида 118 минг нафар аҳоли марказлашган сув билан таъминланади, 147 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланиб, марказлашган сув таъминоти 75,4 фоиздан 78,6 фоизга етиши режалаштирилган.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги учта масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва кўтарилган масала ва муаммолар бўйича OʻzLiDeP вилоят депутатлик гуруҳи аъзоларининг фикр  - мулоҳазалари ва таклифлари кўриб чиқилди ва депутатлик гуруҳи томонидан назоратга олинди.

Нодир Тўраев,

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири.

 

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+