Талаба-ёшлар қонунчиликдаги янгиликлар билан танишди

06.02.2024, 17:46

Талаба-ёшлар қонунчиликдаги янгиликлар билан танишди

O'zLiDeP Бухоро  вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимиз йигит-қизларини ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларига кенг жалб қилиш, ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига олиб чиқиш, шунингдек, навқирон авлод вакилларини қонунчиликдаги янгиликлар билан таништиришдир.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишлари, ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун барча имкониятлар яратилганлигини алоҳида таъкидлаб, замонавий фикрлай оладиган, билимли, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга интилувчан баркамол авлодни тайёрлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор берилаётганлигини қайд этди. 

-  Айниқса кўп партиявийлик шароитида мақсадларимизга эришишнинг энг самарали йўлларини излаш ва амалга оширишда партиявий ғоялар ва дастурларимизнинг янада кескин ва рақобатбардош бўлишини таъминлашда “Парламентда менинг ўрним” лойиҳасининг аҳамияти катта, - дейди партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Аҳадов. Ушбу лойиҳа ижросини таъминлаш натижасида “Ёшлар қаноти” ва депутатлик гуруҳлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади.

Тадбир иштирокчиларининг ёшларга оид қонунчилик амалиёти бўйича берилган саволларига ташкилотчилар томонидан асослаштирилган жавоблар берилди.

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+