Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш – бугуннинг энг долзарб вазифаси

15.02.2024, 16:56

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш – бугуннинг энг долзарб вазифаси

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи  йиғилишида вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғининг 2023-2024 йил қиш ва баҳор мавсумида озиқ-овқат маҳсулотларининг жамғарилиши ва аҳолини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

         Унда таъкидланишича, 2023-2024 йил қиш ва баҳор мавсуми учун  жами 43 минг тонна картошка, пиёз, сабзи, гуруч каби асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳираси жамғарилган. “Озиқ-овқат заҳирасини яратиш  жамғарма”лари учун  шакллантирилган 3,7 млрд. сўм маблағ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳирасига йўналтирилган. Ўтган давр мобайнида вилоят бўйича 15,3 минг тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан 4 минг тонна картошка, 3,8 минг тонна пиёз,  5,7 минг тонна сабзи ва 1,8 минг тонна гуруч  17 та марказий деҳқон бозори ҳамда аҳоли гавжум бўлган бошқа 64 та масканларда ташкил этилган  арзонлаштирилган савдо ярмаркалари орқали аҳолига сотилган.    

Шунингдек, вилоят бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ўтган йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига ажратилган   18,6 млрдсўм маблағлар картошка, пиёз, гуруч, ўсимлик ёғи, парранда гўшти, тухум ва шакар каби зарур маҳсулотлар заҳирасини шакллантиришга йўналтирилди.

 Туманлараро интервенциясини таъминлаш мақсадида, картошка Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманларидан  Қарши ва Шаҳрисабз шаҳар ҳамда чўл ҳудудларига, сабзи Косон, Касби ва Қарши туманларидан  2 та шаҳар ва тоғли ҳудудларга, пиёз эса Қамаши, Нишон, Шаҳрисабз, Китоб ва Яккабоғ туманларидан вилоятнинг бошқа ҳудудларига йўналтирилмоқда.

 Воҳадаги 190 та чорвачилик, 120 та паррандачилик, 28 та асаларичилик, 126та балиқчилик, 150та боғдорчилик, 154 та сабзавотчилик фермер хўжаликлари деҳқон бозорлари ва йирик савдо марказлари атрофида ташкил этилган ярмаркаларда ўз маҳсулотларини бозордагидан 23-30 фоиз арзон баҳоларда сотишни йўлга қўйишган.    

Инфляция даражасини жиловлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида 133минг гектар асосий майдонларга, 4 минг гектар фермер хўжаликларининг дала четларида,  3 минг гектар аҳоли томорқаларида (32 минг такрорий), 19 минг гектар пахта ва ғалладан қисқарган ерларда ташкил этилган деҳқон хўжаликларида, 15 минг гектар қайта фойдаланишга киритилган ерларда, 64 минг гектар такрорий экин сифатида, озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишдан тортиб, парваришлаш ва йиғиштириб олишгача бўлган жараён тизимли ташкил қилиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Вилоят бўйича   озиқ-овқат йўналишида умумий қиймати 1трлн 826 млрд. сўмлик, 112 та лойиҳалар амалга оширилади.

 Бошқарма томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш қатъий назоратга олинган бўлиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича инфляция даражасини 8 фоиздан оширмаслик бўйича ички истеъмол бозорини барқарорлигини таъминланишини кафолатлаш мақсадида бор имкониятлар ишга солинаётир.

Тадбирда вилоят кенгаши депутатларидан Игор Турсунов, Маъмура Зиёдуллаева, Даврон Шодмоновлар ва бошқалар сўзга чиқиб, вилоят бозорларида балиқ ва картошка маҳсулотларининг нархи бироз қимматлиги, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини куз-қиш мавсумига сақлаш борасидаги ишлар талабга жавоб бермаслиги, вилоят қишлок хўжалиги ишлаб чикаришини изчил ривожлантириш, мамлакатимиз озик-овкат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чикаришни кенгайтириш, ер ресурларидан оқилона фойдаланиш, агросаноат мажмуасини кескин ривожлантириш борасида ўз фикр - мулоҳазаларини билдиришди.

  • Кўрилди
    202
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+