Иссиқхона фаолиятига иштиёқи баланд аёллар учун маҳорат дарси ташкил этилди

16.03.2024, 15:00

Иссиқхона фаолиятига иштиёқи баланд аёллар учун маҳорат дарси ташкил этилди

Юртимизда кейинги пайтда томорқа хўжаликларини ривожлантиришга, хусусан иссиқхоналар фаолиятини кенгайтиришга ва шу тариқа аҳоли бандлигини таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Зотан томорқа хўжаликлари ризқ-рўз манбаидир. Ана шундай хўжаликлардан бири - Вобкент туманидаги "Диёр" маҳалласида ташкил этилган.

Партия Вобкент туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шамсия Саидова  O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида “Диёр” МФЙ вакиллари билан бирга ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фарида Аслонова хонадонида бўлиб, томорқа фаолияти билан яқиндан танишди.

Томорқа хўжалигини ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида уй эгалари ўз томорқа ерининг 5 сотихдан иборат майдонида иссиқхона ташкил этиб, бугунги кунда у ерда мандарин, лимон каби цитрус мевалар, узумнинг эртапишар навлари ҳамда турли хил кўкатларни етиштирмоқдалар. Маҳсулотларни нафақат маҳалладошларига, балки қўшни туманлар аҳолиси учун пешма-пеш етказиб бермоқдалар.

-  Иссиқхонада етиштирилган маҳсулотларни харидорларга етказиб бериб, 10-12 млн. сўм миқдорида соф фойдага эришяпмиз. Бу мўлжалдагидан анчагина кўп, - дейди хонадон бекаси Ф. Аслонова. Шу билан бирга маҳалламиздаги 5 нафар ишсиз фуқароларни иссиқхонада доимий иш билан таъминлашга муваффақ бўлдик. Иссиқхонамизда сифатли биогомус ўғитини тайёрлаб, жойларга етказиб бераётганимиз туфайли ҳам даромадимиз янада салмоқли бўляпти.

Шу куни бу ерда маҳалладаги томорқачиликка, иссиқхона фаолиятига иштиёқи баланд бўлган хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди.

  • Кўрилди
    211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+