Сайхунободда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўмак бериляпти

27.03.2024, 12:17

Сайхунободда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўмак бериляпти

Мамлакатимизда долзарб масалалардан бири – бандлик. Иқтисодий ислоҳотлар ёки ҳудудий дастурлар бўлсин, барчасининг замирида иш ўринлари очиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсади мужассам.

Сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилди. Қарийб 2 миллион одам камбағалликдан чиқарилди. “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 455 минг аҳолининг бадлигини таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди. Маҳаллабай асосда 51 мингта микролойиҳа амалга оширилиб, 206 мингта янги иш ўрни яратилди. Ишсиз фуқаролар “Ишга марҳамат” мономарказларида замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилмоқда.

Жорий йилги давлат дастурида 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш белгиланган. Шундан 2 миллиондан зиёди қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик соҳасига тўғри келади.

Президентимиз ҳар доим мамлакат миқёсидаги дастурларни, хайрли ишларни энг оғир туманлардан бошлаш кераклигини айтади. Бундан мақсад, аввало, ўша ердаги шароитни яхшилаб, одамларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда шунинг баробарида, бундай туманларда нималар қилиш мумкинлигини амалда кўрсатишдир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган Сайхунобод тажрибасини вилоятнинг чекка худудларига ҳам етказиш, аҳоли даромадини оширишда томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари юзасидан O’zLiDeP Сирдарё вилояти, туман кенгаши, депутатлардан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари “Менинг сердаромад боғим” лойиҳаси доирасида ўрганишлар олиб боряпти.

Партия вакиллари "Нуробод" МФЙда яшовчи Мухайё Махмудованинг 50 сотихли иссиқхонасини кўздан кечиришди. Унда помидор ва бодринг етиштириб келинади. Бу ерда доимий 5 нафар, мавсумий 15 нафар аёллар иш билан таьминланиб, йилига 2 маротаба ҳосил йиғиб олинади ҳамда даромад йилига ўртача 230 миллион сўмни ташкил этади.

Лимон етиштириш билан шуғулланувчилар маҳалласи бўлмиш “Шодлик” МФЙда ҳам аҳоли томорқалари ўрагнилди. Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Лола Рўзиева ҳамда Акром Рўзиевлар ўз ҳонадонларидаги томорқа ерларидан 15 йилдан буён унумли фойдаланиб келмоқда.

Акром Рўзиев 4 сотихли исииқхонасида 39 туп лимон етиштиради ва йилига ўртача 40 миллион сўм даромад олади. Лола Рўзиева эса 6 сотихли исииқхонасида 84 туп лимон ҳамда редиска етиштиради ва унинг йиллик ўртача соф даромади 60 миллион сўмни ташкил қилади.

Ўрганишлар давомида томорқа ер эгаларини қийнаб келаётган муаммолари эшитилди ва уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+