Депутат ташаббуси билан бепул ўқув курси фаолияти йўлга қўйилди

22.05.2024, 11:48

Депутат ташаббуси билан бепул ўқув курси фаолияти йўлга қўйилди

Шароф Рашидов туманида айни пайтда 242 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бошқа жойларда бўлгани каби, бу ерда ҳам дардли  муаммо – камбағалликни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларда аҳолини касб – ҳунарга ўқитиш, шу аснода уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эътиборли томони, ушбу эзгу саъй-ҳаракатларда маслакдош депутатларимизнинг  ўрни катта бўлмоқда.

          Яқинда партия туман бўлими раиси, халқ депутатлари туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, таниқли тадбиркор Шарофат Нориева  ташаббуси билан  хайрли ишга қўл урилди.  Маслакдош депутатимиз ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бораётган “Олмачи”  маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудида “Агробанк” АТБ вилоят филиали   билан ҳамкорликда “Гулчи опа”  ўқув курси йўлга қўйилди.

          Бу ерда хотин-қизларга ўз томорқаларида, шунингдек, қишлоқ ҳўжалиги ва чорвачилик йўналишларидаги  сердаромад  соҳаларда билим ва кўникмалар ҳосил қилишларига кўмаклашиш бош мақсад қилиб қўйилган.  Ўқув курсида 22 та йўналиш бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, биргина томорқачилик йўналишида, анъанавий сабзавот ва кўкат, гул етиштиришдан  тортиб,  қулупнай, қўзиқорин каби сердаромад 10 дан ортиқ йўналишларда билим ва кўникмалар берилмоқда.

5 кун давом этадиган ўқув ва амалий машғулотлардан сўнг иштирокчилар махсус сертификат эгасига айланишади.

          Депутат ташаббуси билан йўлга қўйилган ўқув курсида йил охиригача 2 минг нафар жиззахлик хотин-қизларни касб – ҳунарга ўқитиш режалаштирилган.

    

x`Холбек Асатов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан

ишлаш бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    207
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+