Термизда ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда

22.05.2024, 11:51

Термизда ишбилармон аёллар сафи кенгаймоқда

Қанчадан-қанча ишбилармон аёлларни бир даврада бирлаштираётган O‘zLiDeP “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танлови қизғин давом этмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳридаги “Ҳунарманд” уюшмасида бўлиб ўтган танловнинг навбатдаги саралаш босқичида Термиз шаҳридаги кўплаб маҳаллалалардан келган ишбилармон хотин-қизлар фаолиятига баҳо берилди. Ҳудуддаги “Чегарачи”, “Саҳоват”, “Тинчлик”, “Наврўз”, “Мангузар” каби маҳаллалардан келган иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларидан намуналар олиб келишиб, тадбиркорлик фаолиятини намоён қилишди.

—  Бир неча йилдан бери гиламдўзлик билан шуғулланаман, — дейди

Наргиза Бобоева. — Ушбу ҳунарим орқасидан “Саҳоват” маҳалласидаги яна 6 нафар хотин-қизни ишли қилдим ва бугунги кунда 30 нафардан ортиқ шогирдларим бор. Асосан, афғон, ўзбек, тақир гилам тўқиймиз ва “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси сифатида республикамизда бўлиб ўтадиган турли кўргазмалар, фестивалларда маҳсулотларимизни сотамиз.

“Тинчлик” маҳалласида яшовчи Зуҳра Жўраева тикувчи дизайнер сифатида танилган. Машҳур санъаткорлар, шоуменлар учун турли дизайндаги либосларни тикади. Ўзининг кичиккина тикув цехи бор.

Осиё Хонимқулова эса каштачилик билан шуғулланади. Бугун ушбу тадбиркор-ҳунарманд аёл ҳам 4 кишини ишли қилиб, 10 дан ортиқ шогирдлар тайёрламоқда.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан барча иштирокчиларнинг фаолияти баҳолангач, кўрик-танловнинг кейинги босқичида қатнашадиганлар саралаб олинди. 

Тадбирда O‘zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутати Геннадий Кравченя иштирок этиб, фаол хотин-қизларимизга совғалар улашди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+