Фарғонада “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 100 миллион доллар ажратилади

20.06.2018, 12:22

Фарғонада “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 100 миллион доллар ажратилади

Кўп йиллардан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Айни чоғда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган тикув трикотаж маҳсулотлари Россия, Украина ва Польша давлатларига экспорт қилинмоқда. Шу кунларда фаолиятимизни янада кенгайтириб экспорт хажмини ошириш ва янги-янги иш ўринлари яратиш ҳаракатидамиз.   

Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи эса бу борадаги ишларни янада тезлаштирди, барча фарғоналикларга янги куч, кўтаринки кайфият бағишлади. Юртбошимизнинг вилоятда йирик саноат қувватларини ташкил этиш, иқтисодиётни ривожлантириш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга доир ташаббуслари, оддий одамлар билан ўтказган самимий мулоқотлари халқимизнинг кўнглидан жой олди, эртасига ишончини оширди. 

Нега десангиз, юртбошимиз ташрифи давомида тадбиркорлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Тадбиркорлар билан яқиндан танишиб, истиқболимиз учун зарур кўрсатма ва тавсиялар берди.  Ички ва ташқи бозорда ўрин топиш учун маҳсулот ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб этиш, ишчи-хизматчиларнинг малакасини доимий ошириб бориш зарурлигини таъкидлади. Айниқса, Президентимизнинг вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун оилаларнинг тадбиркорлик имкониятларини ўрганиш, зарур бўладиган молиявий ресурсларни ҳисоб-китоб қилиб, бунинг учун камида 100 миллион доллар ажратиш бўйича берган топшириқлари фарғоналикларни тўлқинлантириб юборди.

Оғичини айтиш керак, Президентимизнинг биз каби тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, истиқболли лойиҳаларимизни амалга ошириш учун яқиндан кўмак бераётгани барчамизни янада шижоат билан меҳнат қилишга ундади. Президентимиз бошлаган бундай ташаббуслардан кўнглимиз тоғдай кўтарилди. Энди ҳаммамиз астойдил меҳнат қилиб, элу-юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Ягона мақсадимиз ҳам ­– Президентимиз атрофида жипслашиб, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ва барқарор ривожланишга қаратилган стратегик вазифаларни бажаришга ўз ҳиссамизни қўшишдир.

Фаррух ТУРДИҚУЛОВ,

Фарғона “Фар Самина нафосати”

МЧЖ раҳбари  

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдусаматов Тахир 2018-06-29 05:54:24

Хар бир оила-тадбиркор дастурининг Амалий бажарилишини Назорат килиб биринчи навбатда Халк Фикрини доимий урганиб бориш зарур. Олинган кредитдан оила мамнунми? Ишини юргазиш кай даражада кийнчилик юзага келтирди. Шуларни анализ килиб камчиликларни бартараф килиш учун :1) Халк Розилигини олиш керак ( ростакам розилигини, дилидаги дардини билиш) 2)Хар бир оила-тадбиркор дастури авааламбор халк розилигини олиш учун хизмат килмоги даркор. Хозирда ушбу дастур буйича хозирдан йул куйилаетган камчиликлар етарли бунга мисол : банк ходимлари томонидан таклиф килинаетган турли бизнес таклифларни жуда киммат нархда Халкга «утказишмокда» кари товук-30.000, Озгин хашаки Сигир-10.000.000, тикув машинаси 3.500.000 ва хоказолар. Булар барчаси камида 2 баробар нарх Билан берилмокда, Халк кимматга олиб Яна кредитни тулаб нима фойда топади?! КИМНИ алдаяпмиз?!


Михиддин Мансуров Сух-Дон МЧЖ БПТ раиси 2018-06-28 15:40:42

Хар бир оила тадбиркор дастури бу тадбиркорларга берилаётган яна бир катта имконият,оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун тижорат банклари тамонидан такдим этилаётган кам фоизли кредитлар келажакда юртимизда хар бир оила тадбиркорлик билан шугуланиш оркали уз оила аъзоларини иш билан таъминлашга хизмат килади.


Абдуллаев Дилшодбек- O`zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири2018-06-23 11:29:32

Андижондан бошланган бу ислохотни барча вилоятларимизда амалга оширилаётгани ахолимиз турмуш даражасини яхшилашга қаратилгани ва бу имкониятлар негизида янги тадбиркорлик субектларини яратилаётгани эътирофга лойиқдир. Партиямиз томонидан эса бу шиорни ахоли ўртасида кенг тарғибот этиш ва қарор талабларини етказиш асосий вазифамиз бўлиши керак.


Ўринбоев Бахтиёр Жумаевич Олтиарик тумани Ғайрат ҚФЙ БПТ раиси2018-06-21 11:09:38

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури Фарғона вилояти ахолисини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали турмуш даражасини кутаришда мухим восита булиб хизмат килади.


Умрзоқова Робихон Олтиарик тумани Қапчуғай ҚФЙ БПТ раиси2018-06-21 11:03:02

Президентимиз томонидан фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланиб, уларни қўшимча даромад топишлари учун яратилаётган шарт-шаротлар фуқароларни янги марралар сари ундамоқда. Бу борада янги қабул қилинган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ҳам халқимиз турумуш даражасини янада оширишга хизмат қилади.


Дехқонов Акмалжон " Файзли Бағдод" МЧЖ БПТ етакчиси 2018-06-21 09:58:05

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ёш тадбиркорларга берилган яна бир имкониятлардан биридир. Биз ёшлар ушбу имкониятлардан унумли фойдалнишимиз лозим.


Болтабоев Ўткиржон Бағдод туман Собиртранс корхонаси БПТ етакчиси, туман Кенгаши депутати2018-06-21 09:53:38

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, истиқболли лойиҳаларимизни амалга ошириш учун яқиндан кўмак бераётгани барчамизни янада шижоат билан меҳнат қилишга ундади. Президентимиз бошлаган бундай ташаббуслардан кўнглимиз тоғдай кўтарилди. Энди ҳаммамиз астойдил меҳнат қилиб, элу-юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.


Убайдуллаев Зайлобидин Бағдод туман Кенгаши депутатлик гурухи рахбари2018-06-21 09:49:03

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ахолмизни турмуш тарзини, тадбиркорлик фаолиятини, бозорларимизнинг тўкинлигини яратиб берувчи яна бир асосий мақсаддир. Ушбу мақсадни кенгроқ тарғиб этиш ва ижросини таъминлашда биз албатта масулмиз.


А.Раҳбаров-O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари2018-06-21 09:23:06

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури Далатимиз раҳбари томонидан фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун берилган улкан бир кўмакдир.


Алимова Холидахон Қувасой шахар Кенгаши ижрочи котиби 2018-06-21 09:12:22

Президентимизнинг Фарғона вилояти ташрфи чоғида Давлатимиз рахбари ташаббуси билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга оширишда Фарғона вилояти ахлини иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали турмуш шароитлари яхшиланади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+