Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

27.06.2018, 10:29

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 10 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Ёш кадрлар­ – келажак бунёдкори” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.

Тадбирда партия Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар, туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчиларb ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.   

– “Янги авлод кадрлари” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олишдир, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвархон Иброҳимхонов. – Шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўсини кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиздир.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафар йигит-қиз партиянинг истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Тадбирда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имлозанди.

Муроджон ЎРИНОВ,

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1609
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

УзЛиДеП Чиланзарского Кенгаша Булгакова Стелла2018-06-29 17:31:01

От всей души поддерживаем инициативу подписания данного Меморандума, который в будущем даст хорошие результаты для подготовки классных специалистов для партии!


Кадиров Жасурбек2018-06-28 13:57:49

Ёшларимиз ичидан саралаб олинган янги авлод кадрлар захираси бу келажагимиз ривожланишида ўз самарасини беради


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-06-27 16:47:30

Партиямизнинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад хам жамиятимиз ривожланишига уз хиссасини кушадиган ешларни куллаб кувватлаш. Бу партиямиз сафи билимдон ва тиниб тинчимас ва албатта тадбиркорликка мойил ешлар билан кенгайиб келаетганлиги бизни кувонтиради.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-06-27 16:23:47

Ёшларимиз ичидан саралаб олинган янги авлод кадрлар захираси бу келажагимиз ривожланишида ўз натижасини беради


Жўраева Гулбахор O‘zLiDeP Нишон туман Кенгаши раис ўринбосари аппарат рахбари 2018-06-27 14:20:16

Партиямиз томонидан утказилаётган Бу каби тадбирлар орқали партиямиз сафига билимли етук ёш кадирлар сафи янада кенгаяверсин .


Олим Норжигитов, Жиззах вилояти 2018-06-27 12:45:08

Мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирлар натижасида мамлатимиз ривожи учун энг муносиб ёш кадрларни танлаб олишга эришилади. Партия кадрлар захирасидан амалда самарали фойдаланилса яна ҳам яхши бўларди.


Матлуба Жўраева Сурхондарё вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" бўлим мудири 2018-06-27 12:34:22

Бу каби тадбирлар орқали партиямиз сафига янги етук, билимли кадрлар сафи кенгаяди.


Сергели туман аъзоси Жураева Фотима2018-06-27 11:06:19

“Янги авлод кадрлари” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш деб уйлайман.


Сергели туман фаоли Мансуров Мираббос2018-06-27 11:03:50

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Ёш кадрлар­ – келажак бунёдкори” мавзуида давра суҳбати ташкил этилганидан хурсанд бўлдик.Янги авлод кадрлар захираси бўлгани бу келажагимиз ривожи учун кераклидир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+