“Қирғиз”да 70 дан ортиқ хонадон иссиқхонани даромад манбаига айлантирган
14.12.2018, 16:00
O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида “Қирғиз” МФЙ ҳудудидаги “Қиргиз” қишлоғида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида маҳаллада ўз томорқасида лимон экиб даромад олаётган 70 дан зиёд хонадон борлиги аниқланди. Эътиборлиси, аксарият томорқа эгалари дастур доирасида имтиёзли кредит олиб, лимончиликка қўл уришган.
– Ўтган йили 0,01 гектар ер майдонига иссиқхона ташкил этиб, лимон кўчати эккан эдик, – дейди шу маҳаллада яшовчи М.Муродова. –Ҳосил баракали бўлди, яхши даромад олдик. Шу кунларда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 17 млн. сўмлик кредит олиб, яна 0,03 гектар майдонга қўшимча лимон кўчатлари ўтказишни режалаштиряпмиз.
– “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастурида аҳолига тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар тақдим этиш бўйича аниқ, содда ва ҳаётий нормалар белгиланган, – дейди “Қирғиз” МФЙнинг хотин-қизлар бўйича мутахассиси Зебо Жўраева. – Асосийси, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича имтиёзли кредитни расмийлаштириш учун ортиқча қоғозбозлик, югур-югурлар талаб этилмайди. Бу эса тадбиркорлар сонини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда яхши самара бермоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда “Қирғиз” МФЙда 2 минг 912 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарияти тадбиркорлик билан шуғулланиб, оиласи даромадига ҳисса қўшиб келаётир.
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энди Россияга бориб ишлашга ҳожат қолмади”, дейди мирзаободлик ёш тадбиркор М.Мамажонова
14.05.2019, 16:13
-
Томорқа – даромад манбаи
10.05.2019, 16:04
-
Жорий йилда Каттақўрғонда 95 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 2 млрд. 369,5 млн сўмлик кредит ажратилди
25.04.2019, 16:49
-
O‘zLiDeP сайхунободлик 100 иш ўрин яратмоқчи бўлган тадбиркорга 50 та тикув дастгоҳлари олиб беришда кўмаклашди
18.04.2019, 17:34
-
Жорий йилда Самарқандда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун 300 млрд сўм кредит маблағлари ажратилади
08.04.2019, 18:38
Фикрингизни қолдиринг