O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши 2019 йилдаги устувор вазифаларни белгилаб олди

22.01.2019, 21:05

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши 2019 йилдаги устувор вазифаларни белгилаб олди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи олдида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Мурожаатномада 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизни 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилгани, йўл қўйилган камчиликлар холисона ва асосли танқид қилингани таъкидланди.  

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Иброҳим Саттаровнинг айтишича, 2018 йилда партия томонидан жойларда 1000 дан ортиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этилган. Натижада йил давомида 12 минг 800 га яқин фуқароларни партия сафига қабул қилишга эришилган.

–Ютуқлар ўзимизники, лекин ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп, – дейди O`zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Муҳайё Ғаффорова. –Маърузада айнан аёллар масаласига ҳам алоҳида урғу берилди. Шундан келиб чиқиб, аёлларни иш билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш борасида олдимизга бир қатор вазифаларни белгилаб олдик.

Тадбирда партия ташкилотлари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+