Rishtonlik Alimardon Yodgorov partiya ko‘magida yana 1,5 sotixlik issiqxona qurdi

16.04.2018, 18:34

Rishtonlik Alimardon Yodgorov partiya ko‘magida  yana 1,5 sotixlik issiqxona qurdi

Rishton tumandagi “Dutir” mahalla fuqarolar yig‘inida yashovchi Alimardon Yodgorov o‘z tomorqasida dehqonchilik qilib, barakali hosil olib kelayotgan ishbilarmonlardan biri. 

– O‘tgan yili hovlimizda 2 sotixlik issiqxona tashkil etib, bodring yetishtirgan edik, – deydi A.Yodgorov. – Joriy yilda O‘zLiDeP faollari ko‘magida yana qo‘shimcha 1.5 sotixlik issiqxona qurib, achchiq qalampir ko‘chatlarini ekdik. Ayni chog‘da ikkala issiqxonamizdan 15 million so‘m daromad olishni rejalashtiryapmiz.

– Mahallamizda tomorqadan unumli foydalanib, oilasi farovonligini ta’minlash bilan birga, el dasturxoni to‘kinligiga munosib hissa qo‘shayotgan omilkorlar ko‘p, – deydi “Dutir” MFY BPT raisi Mehrinsa O‘tanova.  – Ular, asosan, pomidor, bodring, sabzavot va ko‘kat yetishtiradi. Aytish joiz, “O‘zLiDeP boshlang‘ich tashkilotlari o‘z tomorqasida tadbirkorligini boshlaganlarga ko‘makdosh” loyihasi doirasida olib borgan sa’y-harakatlarimiz natijasida hududda o‘z biznesini yo‘lga qo‘ygan tadbirkorlarimiz soni yanada kengaydi.

Ta’kidlash joiz, partiyaning yuqoridagi loyihasi tomarqa yer egalariga yiliga 2-3 martagacha hosil olish uchun tegishli taklif-tavsiyalar berish va yo‘l-yo‘riq ko‘rsatish maqsadida tashkil etilgan.

M.YaDGAROV,    

Xalq deputatlari Rishton tuman

Kengashidagi O‘zLiDeP

 deputatlik guruhi ijrochi kotibi 

O‘zLiDePning Facebook va Instagramdagi rasmiy sahifasi hamda Telegramdagi kanaliga a’zo bo‘lib, so‘nggi yangiliklardan xabardor bo‘ling!

Teglar
BPT
  • Ko'rildi
    246
  • Chop etish
  • Do'stlar bilan ulashish
← Orqaga qaytish

Bildirilgan fikrlar

Багдод т-н Узбекистон МФЙ БПТ Т.Юнусов 2018-04-25 14:08:37

Узбекистон МФЙ худудидаги Темир йулчи кучасида яшовчи фукаро Жураев Шухратжон Маматрахимович иссикхона куриш учун мурожаат этган. Ушбу фукарога туман Халк банки томонидан 6 млн сум имтиёзли (7%) кредит олишига кумаклашилди. Хозирги кунда ушбу кредит олиниб, уз фаолятини йулга куйилиб, иссикхонада бодринг, помидор махсулотлари етиштирилмокда ва оилавий тадбиркорликка дастлабки кадамлар куйилди. Ушбу тадбиркор партия сафига кабул килинди.


Сўх-Чашма БПТ раиси Аҳмад Ибрагимов2018-04-25 12:55:16

Албатта бундай иссиқхонлар ташкил қилиб ундан даромат олиш мумкин лекин аҳолига фақат иссиқхона ташкил қилиш билан челанмасдан томарқадан фойдаланишнинг бошқа томонлариниҳам таништириб утишимиз керак.Мисол учун: 8 сотихдан 16- сотихгача булган томарқаларга тут дарахтини экиб ундан пиллачилик билан шуғуланилса, натижада уша оилада 2 эмас 4 нафар оила аъзоси иш билан таъминланади.


Тошкент шаҳри - "Лахисам" МЧЖ - БПТ2018-04-25 09:49:33

Иссиқхоналар қурилиб маҳсулотлар етиштирилгани билан бозорларда помидор нархи 15000 сўм, бодринг эса 8000 сўм. Помидор нархи салкам банан нархи билан тенг. Тушунаман, маҳсулот етиштириш учун ҳаражатлар ҳам талайгина. Лекин фермер ҳаражатдан келиб чиқиб нарх белгилаши керакку - бозордаги нарх навога ёки талабга қараб эмас


Дутир МФЙ БПТ 2018-04-23 17:53:43

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалаларда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда ушбу лойиха орқали. шу каби тадбир лойихалар самара бермоқда.


Ахмаджон Жўраев туман депутати2018-04-23 12:56:29

ЎзЛиДеП да "Битта мақсад бизни бирлаштиради - Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги"дир.


Содиқов Баходир2018-04-20 16:24:00

Риштон туманида амалга оширилаётган қалампир етиштириш технологияларини Қўштепа туманида тажриба алмашинуви сифатида иссиқхоналар яратиш ҳамда уни маҳаллийлаштиришсак мақсадга мувофиқ бўларди.


Фурқат МФЙ2018-04-20 16:06:54

Бундай амалий ишларни жонлантириш керак. шу партиянинг кўмагида оиланинг фаравонлиги ошади. давлатга бўлган ишонч яна ортади


Шохжахон Хуббимов2018-04-19 18:12:12

мени фикрим иссиқхоналарга биринчи маротаба зилен екинини екиш керак у 32- кунда тайёр бўлади кейингиси бодириг у 40- кунда таёр бўлади учунчи гул кўчат екиш керак 25-кунда тайёр бўлади ва охиргиси фасол екиш керак 90- кунда тайёр бўлади ва 1-йилда хосил олиш анча яхши фойда кўрса бўлади


FR/02-010. “Қўқон механика заводи” АЖ БПТ 2018-04-19 18:10:02

бу каби ишларнинг албатта самараси билинади. Бозорларимизни қаранг. Меваю-сабзавотлар билан тўлиб тошган. Йил бўйи бозорларимизда олма, қулапнай, помидор, бодринг кабилар узилмай қолди. Буларнинг ҳаммаси ана шу каби ташуббускорлик самарасидир


FR/02-019. 28-“Аччиқкўл” МФЙ БПТ2018-04-19 18:06:54

“O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Шахсан бизнинг БПТда ҳам фаолларимиз билан биргаликда 6 та хонадонда томорқасини тартибга келтириш ҳамда экин экиш жараёнларига кўмаклашдик


Fikringizni qoldiring

+