Андижонлик партия фаоллари Конституцияни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирди

30.05.2022, 16:15

Андижонлик партия фаоллари Конституцияни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, адлия бошқармаси масъул ходимлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгашлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Тохиржон Аҳмадалиевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритишда ННТларнинг иштироки ҳақидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, давра суҳбатида сўз олганлар Янги Ўзбекистон шароитида асосий қонунга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларнинг муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

– Қонунчилик, жамиятдаги ўзгаришлар билан боғлиқ жараёнларда кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳим мезонларидан бири ҳисобланади, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова. – Шу маънода давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифларни муҳокама қилиш, кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганишдан иборат.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Зокирова,  О.Отахонова ҳамда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+