Депутатлар Пахтакор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ҳисоботини эшитди

20.07.2022, 15:02

Депутатлар Пахтакор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг ҳисоботини эшитди

Халқ депутатлари Пахтакор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори  Беҳзод Маматовнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаганидек, бугунги кунда туман аҳолиси 77 600 нафардан ортиқ бўлиб, шундан 40400 нафардан ортиғи қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Расмий ишсизлар сони 3410 нафарни ташкил қилади.

Жорий йилда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1400 нафар киши иш билан таъминланган. Умуман, йил давомида туманда 16576 та доимий ва мавсумий  иш ўринлари яратиш белгиланган.

Ўтган вақт давомида савдо ва сервис, оилавий тадбиркорликка кредит ажратиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига мавсумий ишчиларни жалб қилиш ва бошқа йўналишларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида анчагина ишлар амалга оширилган.

Жумладан, 3310 нафар банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, асосан ёшлар, хотин-қизлар ҳамда  имконияти чекланган шахсларга малакавий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича амалий хизматлар кўрсатилган.

Ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари билан 17 нафар фуқарога Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 71,6 миллион сўм маблағ ажратилиб, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилган.

Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туманнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, “ўсиш нуқта”ларини аниқлаш юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтдилар. Бу борада белгиланган режалар доимий депутатлик назоратига олиниши юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 Муҳаббат Ўролова,

O’zLiDeP Пахтакор туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    518
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+