“Яшил шаҳар” фусункорлик касб этмоғи керак!

“Яшил  шаҳар” фусункорлик  касб  этмоғи керак!

Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш департаменти раҳбари Нурбек Сатторовнинг ҳисоботи эшитилди.

Унда таъкидланишича, шаҳар ички кўчаларини асфальтлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти. “Қозигузар” ва “Камолот” МФЙ учун янги бинолар қурилмоқда. “Дўстлик” ва “Кеш” маҳаллалари ирригация тизими таъмирланиб, пиёдалар йўлакчаси қурилиб, кўчалар ободонлаштирилди. Қабристонларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳар кўчаларига 2152 туп “Элдор сасна” дарахт кўчатлари экилди.

Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан депутатлар шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, канализация тизимларини ишга тушириш, экилган дарахт кўчатларини суғориш учун оқова сув келтириш, меморий обидаларни асраш юзасидан ёшлар ўртасида тушунтириш - тарғибот ишларини кучайтириш  зарурлигини айтиб ўтдилар. Юқорида айтиб ўтилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан йиғилиш қарори қабул қилинди.

Гуруҳ йиғилишида O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ташкилий-партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвар Бекмуродов иштирок этди ва гуруҳ аъзолари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

  • Кўрилди
    277
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+