“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”

03.08.2022, 17:02

“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши шаҳрида ташкил этилган тадбир ана шундай деб номланди. Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, ўқитувчилар, талабалар ҳамда партия фаоллари иштирок этишди. Анжуманда сўзга чиққанлар мамлакатимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очган Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб кутиб олиш, жойларда истиқлолни тараннум этувчи байрам тадбирлари ташкил этиш, Янги Ўзбекистонда ёш авлод тарбияси учун кўрсатилаётган ғамхўрлик, иқтисодиётни юксалтириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилган улуғвор ишлар  ҳақида батафсил фикр юритишди.

- Юртимизда шодиёналар кўп, аммо халқимиз томонидан ўзгача шукуҳ ва шоду хуррамликда  нишонланадиган айём – бу Мустақиллик байрамидир,- деди халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Исмигул Хушмуродова. – Айниқса, янгиланаётган Ўзбекистонимизда Президентимиз раҳнамолигида  аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида улкан ислоҳотлар юртдошларимиз қалбида нурли келажакка бўлган умид ва ишончни янада мустаҳкамламоқда. Вилоят кенгаши депутатлари ва партия фаоллари жойларда мазкур байрамни кўтаринкилик ва ҳамжиҳатликда ўтказилишига яқиндан ёрдам бериш мақсадида амалий ишларни бошлаб юборишди. 

Йиғилишда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини партия электорати ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш юзасида депутатлар ва партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. 

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+