Юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталиб ўтилди

25.08.2022, 16:37

Юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида тўхталиб ўтилди

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнасига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда партия вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахо Халилова, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат ходимлари, ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Тадбирни  O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб берди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришлар ҳамда юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида батафсил фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан биргаликда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса-авлод вакиллари, ижтимоий-ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари ҳаётий мисоллар орқали батафсил айтиб ўтилди.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар томонидан Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган эзгу ислоҳотларга қалбида ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳар бир ёшни, ҳар бир ўзбек фарзандини, шу қаторда O‘zLiDeP электорати ва фаол аъзоларини, депутатларимизни ўз меҳнати, садоқати ва билими билан муносиб ҳисса қўшишга, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, мустақиллигимизни асраб-авайлаган ҳолда ҳамжиҳатликда тараққиётимиз учун дадил олға боришга даъват этилди.

Тадбир якунида партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари аппарат ходимлари рағбатлантирилди. Уларга O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғоясини ўзида мужассам этган бундай тадбирлар вилоятимиз туман ва шаҳарлари бўйлаб давом этмоқда.

Хожимухаммад Хасанхонов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    278
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+