Мустақиллик байрами арафасида маҳалла кўчалари обод бўлмоқда

25.08.2022, 16:54

Мустақиллик байрами арафасида маҳалла кўчалари обод бўлмоқда

O’zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши Ўзбекистон мустақиллигининг  31 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл- юртимизни янги марралар сари руҳлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”! ғояси асосида “Мустақиллик туфайли мулкдор бўлдим” мавзусида “SHERBEK MUSTAXKAM BETON” маъсуляти чекланган жамияти қошидаги  бошланғич партия ташкилотида амалий учрашув ташкил этди.

Тадбиркор, партия фаоли Муродуллаев Ўлмас томонидан 500 миллионли эни тўрт метрлик метал конструкцияли  ички кўчаларда бетон йўллар қуриш ускунаси олиб келиниб янги 12 иш ўрин яратилди.

Ҳозирги кунда Каттақўрғон шаҳри бўйича 2022 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, мазкур дастур доирасида шаҳримизнинг “Оқ Олтин” маҳалласидаги 2.0 км ички йўлларни жорий таъмирлаш ва цементобетон қопламаси ётқизиш режалаштирилган.

Бугун ушбу маҳалланинг Муқанна кўчасида пудратчи-қурувчи ташкилот томонидан цементобетон қопламаси ётқизиш ишлари бошланди. Мазкур ишлар замонавий бетон қуйиш ускуналари ёрдамида амалга оширилмоқда.

Н.Артиков,

O'zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    396
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+