Тиббиёт ходимлари партия аъзоси бўлди

28.10.2022, 15:15

Тиббиёт ходимлари партия аъзоси бўлди

Самарқанд вилояти руҳий касалликлар қошидаги партия қуйи бўғинида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг янги биносида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратилди.

Йиғилишда O`zLiDeP Самарқанд вилояти Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан  ишлаш бўлими мудири Жаҳонгир Хўжамқулов Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги белгиланган вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда янги 106 та оилавий шифокор пункти ва поликлиника, мингта маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали 3,5 миллион аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шу билан бирга илғор хорижий тажрибалар асосида, аҳолининг кафолатланган бепул тиббий хизматга бўлган эҳтиёж баланси ишлаб чиқилди. “Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 3 минг 600 та педиатрия ҳамшираси ва доя штатлари ажратилди.

Шунингдек, тадбирда шифокорлар томонидан тиббиёт ходимлари ойлиги 30 фоизгача оширилганлиги, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тарғибот тадбир якунида бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар партия сафига ўтиш истагини билдиришди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP  Самарқанд вилояти Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+